Siyosat

Шавкат Мирзиёев Путинни туғилган куни билан табриклади

Published

on


7 октябр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, Россия халқига эса равнақ тилади.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатини давом эттириш, етакчи корхона ва компанияларнинг саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудларининг ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Томонлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.



Source link

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Trending

Exit mobile version