Jamiyat
Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси раиси ишдан олинди
Президентнинг қарори билан Баҳромжон Тўраевич Норқобилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан олинди.
У Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Унинг айнан қайси ишга ўтаётгани очиқланмаган.
Норқобилов бу лавозимга 2019 йилда тайинланганди. Аввал у Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.