Sport
УЕФА Чемпионлар лигаси. Кучли саккизлик ва плей-офф жамоалари маълум бўлди (якуний жадвал)
УЕФА Чемпионлар лигаси 2025/2026 йилги мавсумининг умумий босқичи ўз якунига етди. 29 январга ўтар кечаси бўлиб ўтган 8-тур баҳсларидан сўнг нимчорак финалга тўғридан-тўғри йўл олган ва плей-оффда иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди.
8-турнинг муҳим воқеалари:
«Бенфика» — «Реал Мадрид» — 4:2: Турнинг энг шов-шувли натижаси Лиссабонда юз берди. Мадридликлар мағлубият сабабли кучли саккизликдан пастга тушиб кетишди, лиссабонликлар эса сўнгги дақиқада дарвозабони киритган гол ва тўплар нисбати (-2)га кўра плей-оффдаги энг сўнгги йўлланмага эга бўлишди.
«Ливерпул» — «Қорабоғ» — 6:0. Мерсисайдликлар ўз майдонларида рақибни тор-мор келтириб, турнир жадвалининг юқори қисмидаги ўринларини мустаҳкамлашди, қорабоғликлар плей-оффда курашни давом эттиради.
«Барселона» — «Копенгаген» — 4:1. Каталонияликлар ишончли ғалаба билан кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.
«Арсенал» — «Қайрат» — 3:2. Лондон клуби қийинчилик билан бўлса-да, гуруҳ босқичини ғалаба билан тугатди ва турнирдаги барча 8 ўйинда жами 24 очко тўплади.
«Наполи» — «Челси» — 2:3. Ўз майдонида ўйинни бой берган неаполликлар турнир билан хайрлашишди.
«Атлетико» — «Будё-Глимт» — 1:2. «Грандлар кушандаси» — «Будё-Глимт» Мадриддаги уч очкодан сўнг плей-оффга йўл олди.
8-тур натижалари:
Аякс — Олимпиакос 1:2
Арсенал — Қайрат 3:2
Монако — Ювентус 0:0
Атлетик — Спортинг 2:3
Атлетико — Будё-Глимт 1:2
Байер — Вилярреал 3:0
Боруссия Д — Интер 0:2
Брюгге — Олимпик М 3:0
Айнтрахт — Тоттенҳэм 0:2
Барселона — Копенгаген 4:1
Ливерпул — Қорабоғ 6:0
Манчестер Сити — Галатасарой 2:0
Пафос — Славия 4:1
ПСЖ — Нюкасл 1:1
ПСВ — Бавария 1:2
Юнион — Аталанта 1:0
Бенфика — Реал 4:2
Наполи — Челси 2:3
Умумий босқич якуний жадвали
Турнир жадвалида 1–8-ўринларни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олди (улар орасида Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган «Манчестер Сити» ҳам бор).
9-24-ўринларни эгаллаган жамоалар («Реал Мадрид», «Интер», «ПСЖ» ва бошқалар) феврал ойида икки ўйиндан иборат плей-офф баҳсларида нимчорак финалнинг қолган 8 та йўлланмаси учун курашади. Плей-офф босқичи учун қуръа ташлаш маросими 30 январ куни бўлиб ўтади.
Жадвалнинг энг қуйи қисмида қолган жамоалар учун еврокубоклар мавсуми якунланди.