Siyosat

Трамп Си Цзинпин билан учрашишга тайёрланмоқда

Published

on


АҚШ ва Хитой раҳбарлари Жанубий Кореяда учрашиши мумкин. 

АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг маслаҳатчилари Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммитида иштирок этиш учун яширинча тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар бермоқда CНН манбаларга асосланиб. 

 Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ президенти маъмурияти саммит доирасида Доналд Трамп ва Хитой раҳбари Си Цзинпин ўртасида музокаралар ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Мумкин бўлган учрашув тафсилотлари ҳозирча аниқланмаган. 

CNN манбалари, шунингдек, АҚШ президенти Жанубий Кореяга ташрифи чоғида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиши мумкинлигини ҳам истисно этмайди, бироқ унинг саммитда иштирок этиши ҳозирча маълум эмас. Оқ Уй сафарнинг асосий мақсади сифатида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни белгилади. 

APEC саммити Жанубий Кореянинг Кёнжу шаҳрида 31 октябр ва 1 ноябр кунлари бўлиб ўтади.



Source link

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Trending

Exit mobile version