Jamiyat

«Ташаббусли бюджет» ғолиблари эълон қилинди

Published

on


«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йилги 1-мавсуми якунига етди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 21 март куни ғолиб лойиҳалар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистон бўйича 1 996 та лойиҳа ғолиб бўлди. Уларни молиялаштиришга 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Кўкдала туманидан қўйилган лойиҳа энг кўп овоз йиғди — 13 386 та. Мўйноқ туманидан қўйилган лойиҳа эса атиги 58 та овоз билан ғолиб бўлди.

Маълумот берилишича, республика бўйлаб жами 10 млн 284 мингта овоз берилган ва 3 трлн 5 млрд сўмлик жами 1 996 та (1 980 та анъанавий ҳамда 16 та шериклик) лойиҳа ғолиб деб топилган. Жорий мавсумда бир лойиҳа учун энг юқори қиймат 1 млрд 648 млн сўмни (БҲМнинг 4 000 баравари) ташкил этди.

Ғолиб лойиҳаларнинг асосий йўналишлари:


ички йўлларни таъмирлаш — 868 та
мактабларни таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш — 566 та
соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш — 163 та

Маълумот учун: бу йилги 1-мавсумга 1 февралда старт берилганди. Лойиҳаларни киритиш 1−20 феврал кунлари, уларни саралаш 21 февралдан 7 мартгача ҳамда тарғибот қилиш 8-10 март кунлари бўлиб ўтган. Овоз бериш босқичи 20 март оқшомида якунланди.

Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда танишишингиз мумкин.



Source link

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Trending

Exit mobile version