Sport
Жавоҳир Синдоров шахмат тожи учун курашда илк ғалабасини қўлга киритди
Жавоҳир Синдоров жаҳон чемпионлиги матчида илк ғалабасини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз жаҳон чемпионлиги матчининг 5-партиясида оқ доналарда амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни мағлуб этди.
Дастлабки тўртта партия дуранг билан якунланган бўлса, бешинчи партияда Гукешнинг 31-юришда фарзинларни алмаштиришга уриниши жиддий хатога айланди. Жавоҳир бу имкониятдан унумли фойдаланди.
Жаҳон чемпионлиги учун жами 14 та классик партия режалаштирилган бўлиб, 7,5 балл тўплаган шахматчи жаҳон тожи соҳибига айланади.